7 Январ 2021 йил 1945

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бўш бўлган офицерлик лавозимларига танлов эълон қилади.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасида бўш бўлган офицерлик лавозимларига - чет тили мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлган, эгаллаган чет тилида эркин сўзлаша оладиган ўғил ва қиз болалар;

Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси Жазони ижро этиш тизимида бўш бўлган шифокор - офицерлик лавозимларига - шифокорлик мутахассислиги бўйича олий маълумотга ва ушбу йўналишда амалий меҳнат фаолиятига эга бўлган ўғил ва қиз болалар;

ЭСЛАТМА: Танловда Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, Туризм йўналиши бўйича ёши 18 дан кичик, 30 дан катта (тиббиёт йўналиши бўйича 18 дан кичик 35 ёшдан) бўлмаган, бўйи, Туризм йўналишида эркаклар учун 165 см, (тиббиёт йўналишида эркаклар учун 160 см) Туризм ҳамда тиббиёт йўналишиларида аёллар учун 160 смдан кам бўлмаган, эркаклар муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган, ёхуд олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтаган номзодлар иштирок этишлари мумкин.

Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади.

  • фуқаролик паспорти;
  • туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
  • яқин қариндошларининг (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек турмуш ўртоғининг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорт ва туғилганлик ҳақида гувоҳномалари нусхалари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);
  • 3 х 4 ўлчамдаги 6 та, 9 х 12 ўлчамдаги 2 та рангли фотосуръат (бош кийимсиз);
  • Ўрта-махсус ёки олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом иловаси билан) асл нусхалари;
  • Ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;

-  Доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда);

-   меҳнат дафтарча асли (агар мавжуд бўлса);

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган офицерлик лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар 2021 йилнинг 11-16 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Бухоро Академик лицейига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.

2021 йилнинг 11-16 январь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

Манзил: Бухоро шаҳар Навоий шоҳ кўчаси 6-А уй,

Мўлжал: Бухоро Давлат университети.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар

+998-97-308-55-66.

Бухоро вилояти Ички Ишлар бошқармаси Кадрлар бошқармаси

Text to speech