21 Ноябр 2020 йил 394

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари бирлашган касаба уюшмасининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари бирлашган касаба уюшмасида бошланғич касаба уюшмаси раислари, хизмат соҳаси ташкилотчилари, шахар-туман ИИБ бошлиқларининг кадрлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари иштирокида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи якунлари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати Республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъул ташкилотчиси ва вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси масъуллари иштирок этдилар.

Йиғилишни вилоят ИИБ ходимлари бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси очиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бирлашган касаба уюшмаси томонидан   тизимдаги ишчи-хизматчиларни ижтимоий ва маънавий қўллаб–қувватлаш, улар ўртасида маданий оммавий ва спорт тадбирларини ўтказиш ҳамда соғломлантириш борасида олиб борилган ишлар ҳақида қисқача маълумот берди.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати Республика кенгашининг Бухоро вилояти бўйича масъули Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойи Тошкент шаҳрида онлайн тарзда ўтказилганлиги, катта анжуманда хорижий давлатларнинг вакиллари, Европа ва Жахон касаба ташкилотларининг вакиллари, Республика вазирлари, Тошкент шаҳар ҳокими ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ориповлар иштирок этганликларини ва Қурултой йиғилиши иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг табриги ўқиб эшиттирганлигини билдирди.

Республика касаба уюшмаси Федерацияси томонидан Ўзбекистон янги Уйғониш ва тараққиёт даврида қадам қўяётган ҳозирги кунда касаба уюшмаларининг катта ҳиссаси борлиги, 11 ноябрь кунини касаба уюшмалари куни деб белгилаш ва республикада кадрларни тайёрлаш мақсадида Касаба уюшмаси Академиясини ташкил этиш таклифи муҳокама қилинганлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг мавзу юзасидан иштирокчиларнинг саволларига аниқ ва атрофлича жавоб берилиб, масъулларнинг таклиф ҳамда тавсиялари олинди.

Text to speech