Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган “ТОНГ” тезкор профилактик тадбири давомида қидирувда юрган шахслар қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли кўрсатмасига асосан Ғиждувон тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган “ТОНГ” тезкор профилактик тадбири давомида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46, 166-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, суд идораларидан яшириниб юрганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан 2021 йил 27 апрель кунидан бери қидирув эълон қилинган, Дегрезон маҳалласида рўйхатда турувчи, 1977 йилда туғилган М.А. Ғиждувон туманининг чекка ҳудудларида яшириниб юрган жойи аниқланиб қўлга олинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46, 168-моддаси 3-қисми, 227-моддаси 2-қисми ва 169-моддаси 1-қисмида қўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 2021 йил 12 апрель кунидан бери суддан яшириниб юрган Бобоғози маҳалласида рўйхатда турувчи, 1981 йилда туғилган М.Ф. Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур иккала айбланувчиларга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси ижрога қаратилиб, улар тергов ҳибсхоналарига жойлаштирилди.