30 Июл 2021 йил 2341

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилади.

Жорий йилнинг июль ойида вилоятнинг қуйидаги ҳудудларида “Lochinko’z-T” русумли радар қурилмалари ўрнатилди, жумладан:

1) М-37 автомобиль йўлининг Қоракўл тумани Сайёд маҳалласи ҳудудидан  ўтган 317-километри, озиқ-овқат дўкони қаршисида;

2) М-37 автомобиль йўлининг Вобкент тумани Чорбоғкент маҳалласидан ўтган 245-километри, “Темирчилик устахонаси” қаршисида;

3) М-37 автомобиль йўлининг Ғиждувон тумани Ўзанон маҳалласидан ўтган 217-километри, “Mini market” дўкони қаршисида;

4) А-380 автомобиль йўлининг Когон тумани Тараққиёт маҳалласидан ўтган 213-километри, Тараққиёт МФЙ биноси рўпарасида;

5) 4Р-68 автомобиль йўлининг Бухоро тумани Чоруқ маҳалласидан ўтган 6-километри, икки қаватли савдо дўкони қаршисида;

6) М-37 автомобиль йўлининг Жондор тумани Пўлоти маҳалласидан ўтган 292-километри, спорт мажмуаси қаршисида;

7) М-37 автомобиль йўлининг Бухоро тумани Чорбакр маҳалласидан ўтган 277-километри, 3-сон оилавий поликлиникаси қаршисида;

8) М-37 автомобиль йўлининг Бухоро тумани Работак маҳалласидан ўтган 261-километри, икки қаватли турар жой биноси рўпарасида.

Маълумот учун:

Мазкур турдаги стационар радар қурилмалари яқин кунларда М-37 автомобиль йўлининг Қоракўл тумани Қоракўл аҳоли яшаш пунктидан ўтган 331-километрида ва 4Р-65 автомобиль йўлининг Когон тумани Янгиҳаёт аҳоли пунктидан ўтган 43-километрида ўрнатилиши режалаштирилган.

Ҳурматли ҳайдовчилар белгиланган тезлик меъёрларига риоя қилинг, сизни уйингизда оилангиз кутмоқда...

Йўл қоидаси - умр фойдаси...

Text to speech