Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан “Соғлом ҳаёт” тезкор профилактик тадбирлари доирасида жойларда тарғибот ва ташвиқот ишлари ўтказилмоқда
ОИТС касаллиги ҳақида жуда кўп эшитамиз. Дарҳақиқат, тарғибот ишлари кучидан ушбу бедаво хасталикка чалиниш сабаблари ва унинг оқибатлари борасида деярли барча кишилар бошланғич тушунчага эга. Лекин шундай бўлишига қарамай, касалланган инсонлар сони камайиб қолаётгани йўқ. Демак, жамиятимизда касалликни олдини олиш бўйича ҳали кўп ҳаракат қилишимиз зарур. Лекин кўпчилик кишилар айнан шу касалликдан атрофидаги инсонлар азият чекканидагина хулоса чиқармоқда.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари ва ОИТСга қарши курашиш Бухоро вилояти Маркази мутахасислари ҳамкорлигида “1 декабр - ОИТСга қарши кураш куни” муносабати билан “ОИВ инфекцияси ҳақида тушунча ва унинг профилактикаси” мавзусида корхона, ташкилот, муассасалар ҳамда аҳоли ўртасида тарғибот, тушунтириш ва огоҳлантирув тадбирлари ўтказилди. .
Ана шундай тадбирлар Бухоро шаҳар жомеъ масжидлари имом хатиблари ва Бухоро Мухандислик технология институти меҳнат жамоаси ва талаблари ўртасида ўтказлиди.
Имом хатиблар билан ўтказилган тарғибот тадбирида ҳозирги кунда тиббий кўрик ва қонуний никоҳдан ўтмаган фуқароларга шаръий никоҳ ўқиб, яратиб берилаётган бирга яшаш имконияти, турли юқумли ва ОИВ инфекциясининг айнан шу тоифа эркак ва аёллар ўртасида ҳам учраётганлиги иммларимизни янада ҳушёрликка чорлаши зарурлиги, барча имом хатиблар фуқаролар билан мулоқотда, ўзларининг ҳар бир маърузаларида ёшларни огоҳликка чорлаш ва жамиятдаги ёмон иллатлар (фоҳишабозлик, гиёҳвандлик) дан йироқда бўлиш, бунинг гуноҳ эканлиги, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш борасидаги диний адабиётларда берилган талабларни ҳам аҳоли эътиборига етказиб бориш лозимлиги, ОИВ касаллиги тарқалишининг олдини олишда ўз ҳиссаларини қўшишлари тушунтириб ўтилди.
Бухоро Мухандислик технология институтида ўтказилган тадбирда ҳам айнан шу мавзуда сўз юритилиб, жамиятдаги кўпчилик ҳуқуқий ҳужжатлар ахлоқ-одоб меъёрлари бузилишининг олдини олишга қаратилганлиги, жиноят қонунчилиги эса ахлоқан бузилган шахсларга нисбатан муқаррар жазо тайинланишини кўзда тутиши, гиёҳвандлик ва фоҳишабозлик каби ҳатти-ҳаракатларга қўл урганларга тегишлича жазо тайинланиши қонунчиликда белгилаб қўйилганлиги, одамларга қасддан ОИВ инфекциясини юқтириш ҳам жиноят ҳисобланиб, қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши тушунтирилди.
Жазолаш жиноятчини қўрқитишга эмас, уни тўғри йўлга қайтариш орқали жамиятдаги соғлом муҳитни сақлаб туришни кўзлайди. Шундагина биз пандемия тусини олаётган ушбу касалликни чекинишга мажбур эта оламиз.
Сўзга чиққан мутахассислар ахлоқ-одобнинг ОИВ инфекцияси олдини олишда устувор аҳамиятга эга эканлигини эътироф этган ҳолда, масаланинг ушбу жиҳатларини ҳам назардан четда қолдирмасликни алоҳида таъкидлаб, гарчи, ушбу юқумли касалликни батамом даволайдиган воситалар ҳозирча топилмаган бўлсада, унга қарши таъсирчан қурол борлиги, яъни бу хулқ – атворимиз устидан мудом назорат ўрнатиб, ҳар хил эгри йўллардан, жамиятда касалликнинг юқиш хавфини оширувчи носоғлом ҳаёт тарзидан тийилиш эканлиги таъкидладилар. Тадбир савол жавоблар тарзида ўтказилиб, ОИВ инфекцияси бўйича видеофильм намойиш этилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига аниқ жавобларни олдилар.
Шу ўринда айтилавериб, таъсир кучини деярли йўқотаётган иборага тўхталамиз: “Касалликни даволашдан кўра, олдини олган маъқул”. Шундай экан бу касалликка бефарқ бўлмасдан унинг тарқалишини олдини олишда барчамиз бирдек курашсак аниқ натижаларга эришган бўлар эдик.