15 Декабр 2020 йил 503

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ҳудудларда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларини шакллантириш бўйича амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 8-октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарини шакллантириш бўйича берилган топшириқлардан келиб чиқиб Бухоро шаҳрининг 3-секторига қарашли 12 та (О.Хўжаев, Р.Ҳамроев, Гулшан, Варахша, Пиридастгар, Тошмачит, Шодлик, Шергирон, Ғ.Ғулом, Х.Ғунжорий, М.Ашрафий, Ҳавзинав) маҳалла фуқаролар йиғинларида алоҳида ишчи гуруҳлар таркиби тасдиқланиб, ҳар бири гуруҳга вилоят Ички ишлар органларида химат қилаётган аёл ходималар бириктирилди.

Ушбу гурҳларнинг асосий вазифалари, марказлашган анкеталар электрон базасини шакллантириш, маълумотларни маҳаллалар кесимида жамлаб бориш ва аниқланган муаммолар юзасидан манзилли чора-тадбирларни белгилаган ҳолда ҳамкор идоралар билан биргаликда ҳал этишдан иборат.

Ўз навбатида ишчи гуруҳ ходимлари томонидан “Аёллар ва Ёшлар” дафтарларини шакллантириш бўйича Бухоро шаҳар 3-сектори ҳудудида  ҳозирги кунга қадар 7217 нафар (50 фоиз) ёшлар ҳамда 10575 (48 фоиз) нафар аёлларнинг рўйхатлари шакллантирилди.

Ҳозирги кунда аниқланган муаммолар таҳлил қилиниб, тоифаларга бўлинган ҳолда манзилли чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Мазкур ишчи гуруҳларнинг иш фаолияти вилоят Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.

Бундай тадбирлардан кўзланган мақсад, фақат рўйхатларни шакллантириш эмас, балки темир дафтарга киритилган ҳар бир ёш ва аёлнинг муаммосини ҳал этиш орқали уларнинг турмуш шароитларини яхшилашдан иборатдир.

Text to speech