8 Январ 2021 йил 709

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот анжумани ўтказиш тўғрисида эълон қилади

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳоли эътиборига етказиш, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси, 2020 йил давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида олиб борилган кенг кўламли профилактик тадбирлар ҳақида ҳисобот бериш, соҳага тааллуқли муаммоли саволларга ойдинлик киритиш ҳамда тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати томонидан 2021 йил 11 январь (душанба) куни соат 10:00да вилоят Ички ишлар бошқармаси мажлислар залида матбуот анжумани ўтказилади.

Бунда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев ҳамда тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари иштирок этади.

Ушбу анжуманга вилоятимиз ҳудудида фаолият юритаётган барча Оммавий ахборот воситалари вакиллари, мустақил журналистлар ва блогерларни таклиф қиламиз.

Text to speech