28 Январ 2021 йил 584

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабули Ғиждувон тумани “Халқобод” маҳалласида ўтказилди

Бухоро вилоят хокими ва вилоят Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган график асосида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан 2021 йил 28 январь куни Ғиждувон тумани “Халқобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган мактаб биносида карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда сайёр қабул ўтказилди.

Аввал оммавий, сўнгра якка тартибда ўтган сайёр қабул давомида жами 14 нафар фуқароларнинг турли масалалар юзасидан қилган мурожаатлари Бухоро вилояти 3-сектор аъзолари, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралари, туман сектор раҳбарлари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.

Қабул давомида, 4 та кредит ажратиш, 3 та кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ажратиш, 1 тадан маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи зовурни тозалаш, мактаб деворининг йўлга халақит бераётган қисмини бузиш,  ички йўлни таъмирлаш, электр энергияси таъминотини яхшилаш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш ва сув қудуғини таъмирлаш юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 11 таси юзасидан қўшимча ўрганиш зарурлиги сабабли ижрога қаратилиб, алоҳида назоратга олинди ва вилоят 3-сектор аъзолари, туман сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар масъулларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech