Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабули Қоракўл тумани “Қуйи Янгибозор” маҳалласида ўтказилди
Бухоро вилоят ҳокими ва вилоят Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган график асосида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан 2021 йил 23 февраль куни Қоракўл тумани “Қуйи Янгибозор” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган спорт мажмуаси биносида карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида жами 26 нафар фуқароларнинг турли масалалар юзасидан қилган мурожаатлари Бухоро вилояти 3-сектор аъзолари, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралари, туман сектор раҳбарлари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.
Қабул давомида, 1 та ногиронлик аравачаси бериш, 2 та моддий ёрдам ажратиш, 2 та газ балон билан таъминлаш, 9 та ички йўлларни таъмирлаш, 1 та оқава суви билан таъминлаш, 2 та ер ажратиш, 1 та қўни-қўшнилар ўртасидаги ички низоларни ҳал қилиш, 2 та ишга жойлаштириш, 5 та кредит ажратиш, 1 та ИИО ходимининг ҳатти-ҳаракатларидан норозилиги юзасидан мурожаатлар келиб тушди.
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 9 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 17 таси юзасидан қўшимча ўрганиш зарурлиги сабабли ижрога қаратилиб, алоҳида назоратга олинди ва вилоят 3-сектор аъзолари, туман сектор раҳбарлари ва мутасадди идоралар масъулларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Сайёр қабул ўтказилган маҳалла аҳолиси учун арзонлаштирилган озиқ-овқат махсулотлари ярмаркаси ҳамда бошқа зарурий махсулотлар етказиб берилди.