Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабули Жондор туманининг “Мустақиллик” маҳалласида ўтказилди
Бухоро вилоят хокими ва вилоят Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган график асосида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан 2020 йил 24 декабрь куни Жондор тумани “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туманнинг 3-сектор штаби биносида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул давомида жами 18 нафар фуқароларнинг турли масалалар юзасидан қилган мурожаатлари Бухоро вилояти 3-сектор аъзолари, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралари, туман сектор раҳбарлари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.
Қабул давомида, 9 та ишсиз фуқароларни доимий иш билан таъминлаш, 7 та кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва озиқ-овқат махсулотлари ажратиш ҳамда 2 та касалманд фуқароларга ногиронлик аравачаси олиб беришда кўмаклашиш масалаларида мурожаатлар келиб тушди.
Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 9 таси (50%) жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 9 та (50%) доимий иш билан таъминлаш борасидаги мурожаатлар ижрога қаратилиб, алоҳида назоратга олинди ва туман ҳокими ҳамда бандлик бошқармаси мутасаддиларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, мурожаат муаллифларига ўрганиш натижалари ҳақида хабар берилиши тушунтирилди.
Сайёр қабул ўтказилган маҳалла аҳолисига арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик махсулотлари ярмаркаси ташкил этилиб, куз-қиш мавсумида энг зарурий ёқилғи махсулотлари бўлган кўмир ва суюлтирилган газ балонларининг етказиб берилиши таъминланди.