Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга оид йиғилиш ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 19 декабрь кунидаги «Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш тўғрисида»ги Фармойиши талаблари юзасидан берилган топшириқлар асосида жорий йилнинг 23 декабрь куни вилоят Ички ишлар бошқармасида, бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев раислигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси ва Кадрлар бош бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ўтган мазкур йиғилишда, бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, хизмат соҳа раҳбарлари ва шахсий таркиб иштирок этди.
Йиғилиш олдидан бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туман ички ишлар органларида, мустақил бошқармалар ва жазони ижро этиш муассасалари шахсий таркиби билан хизмат интизомини мустаҳкамлашга доир йиғилишлар ўтказилганлигини таъкидлаб ўтди.
Шундан сўнг Фармойишда белгилаб берилган топшириқлар ижроси муҳокама қилиниб, жорий йилнинг 5 декабрь куни Ички ишлар вазирлигида вазир ўринбосари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан вилоятда амалга оширилган ишларни айтиб, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилишларини таъминлаш, ходимларнинг хизмат вақтида фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари, янги йил байрами арафасида шахсий таркиб томонидан содир этилиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларни олдини олиш борасида барча тоифадаги раҳбар ходимларга қатъий вазифалар, кўрсатма ва топшириқлар берди.