Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармасининг олти ойлик иш якунлари сарҳисоб қилинди.
Бухоро вилояти ИИБнинг катта мажлислар залида, Бухоро вилояти ИИБ бошлғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи полковник Оқил Ҳасанов раислигида Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда қуйи тергов бўлинмаларининг 2021 йил 6 ойлик иш якунлари муҳокамаси ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда 2021 йилнинг 6 ойи давомида тергов бўлинмалари томонидан амалга оширилган ишлар, жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов ва суриштирувни олиб боришда йўл қўйилган процессуал камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, келгусида бу каби хато ва камчиликларга йўл қўймаслик юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Келгусида тергов сифатини ошириш, терговчи ва суриштирувчи лавозимига биринчи маротаба тайинланган ходимларни касбга тайёрлаш, бу борада устоз-мураббий анъанасига қатъий амал қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.
6 ойлик иш якунларига кўра Ғиждувон тумани ИИО ФМБ 1-сон ИИБ суриштирув гуруҳи суриштирувчиси катта лейтенант А.Некбоев ва Шофиркон тумани ИИБ 1-сон ИИБ суриштирув гуруҳи суриштирувчиси Ж.Салимовлар энг яхши иш кўрсаткичга эришган ходимлар деб топилдилар. Мазкур ходимларга ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбарияти томонидан юборилган рангли телевизорлар эсдалик совға сифатида тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, ижобий иш кўрсаткичига эришган Жондор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи ва Шофиркон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасига 1 донадан компьютер жамланмаси, Когон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳига 1 дона замонавий моноблок, Қоракўл, Бухоро, Пешкў туманлари ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмалари ва Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига хизмат фаолиятларида фойдаланишлари учун рангли принтерлар топширилди.
Ижобий иш кўрсаткичига эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлган 14 нафар ходимлар ҳамда оғир ва ўта оғир турдаги жиноят ишларини намунали тергов қилган 22 нафар терговчилар вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғига асосан пул мукофотлари билан тақдирландилар.