Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тергов тизими ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида тарбиявий профилактик характердаги учрашув ўтказилди.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг катта мажлислар залида Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Кадрлар бошқармаси ҳамда ИИВ Ўз Хавфсизлиги Бухоро вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан Тергов бошқармаси ва қуйи тергов бўлинмалари шахсий таркиби ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида ходимлар орасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ушбу соҳада оиланинг ролини кучайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари полковник О.А.Хасанов ва полковник Қ.Р.Батировлар томонидан ҳозирги кунда Республикамизда Ички ишлар органлари, айниқса Тергов хизмати соҳасига оид ислоҳотлар, ходимларга яратиб берилаётган қулайликлар ҳақида ахборот бериб ўтилди.
Йиғилиш давомида ходимларнинг ота-оналари томонидан кун тартибидаги масалалар юзасидан фикрлар билдириб ўтилди.
Жорий йилнинг 1 чораги давомида ўзини ижобий томондан кўрсатиб юксак натижаларга эришган ходимларнинг ота-оналарига Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Я.А.Абдулхаков томонидан юборилган ташаккурномалар тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, “9 май-Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан йиғилишда иштирок этаётган ота-оналар орасидан Ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб нафақага чиққан фахрийларга Вазирлик томонидан юборилган табрикномалар тантанали равишда топширилди.