Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва уни қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган “Соҳамиз Тўмарислари” аёл ходималар ўртасида “ўқ отиш” бўйича мусобақа ўтказилди
Бугун, жорий йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳининг ташаббуси билан, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Перезидентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли «Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 24 декабрдаги 339-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро вилояти ички ишлар органлари тизимида хизмат қилиб келаётган аёл ходималари ўртасида жанговар қурол 9 мм.ли Макаров тўппончасидан амалий ўқ отиш бўйича мусобақа ташкиллаштирилди.
Амалий ўқ отиш мусобақаси Ички ишлар бошқармаси ППХваЖТСБ ППХ батальонининг ўқ отиш тирида бўлиб ўтди.
Вилоят Ички ишлар идораларида хизмат қилиб келаётган 20 нафар аёл ходимлар иштирок этган мусобақа шиддатли ва қизғин баҳсларга бой бўлиб, аёл ходималарнинг жанговар тайёргарликларини янада оширишга хизмат қилди.
Мусобақалар якуни натижаларига кўра, 1-ўринни Ромитан туман ИИБ ходимаси майор Насиба Фаттилоева, 2-ўринни вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ходимаси сержант Махсума Адизова ва 3-ўринни вилоят ИИБ ЖИЭБ 4-сон Тергов ҳибсхонаси ходимаси катта сержант Зарина Жумаевалар эгаллашди.
Шу билан бирга, “Энг яхши мерган” номинациясида вилоят ИИБ ЖИЭБ 4-сон Тергов ҳибсхонаси ходимаси сафдор Хилола Ачилова, “Ғалабага интилганлиги учун” номинациясида вилоят ИИБ ЖИЭБ 20-сон ЖИЭК ходимаси сафдор Манзура Хошимовалар ғолибликни қўлга киритиб қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.
Мусобақаларнинг барча иштирокчиларига китоблар жамланмаси тақдим этилди.