Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари муносиб кадрлар билан жамланди
Бухоро вилояти Ички ишлар органларида бўш бўлган офицерлик ҳамда сафдорлик лавозимлари ички ишлар органлари хизматига номзодларни танлаб олиш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг жорий йил 5 март кунидаги 52-сонли буйруғи талабларига биноан ўтказилган танлов асосида 75 нафар номзодлар танлаб олиниб ишга қабул қилинди.
Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг шахсий таркиб бўйича буйруғи асосида лавозимларга тайинланган ходимларга бошқарма бошлиғи томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиниши, хизмат вазифаларини мукаммал ўзлаштириш, хизмат кийимини кийиб юриш қоидаларига амал қилиш шунингдек, хизмат фаолиятини белгилаб берувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатларни, буйруқларни мукаммал ўрганиб, хизмат фаолияти давомида улардан унумли фойдаланиши бўйича йўриқнома берилди ҳамда хизмат гувоҳномалари топширилди.
Шу ўринда, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 15 апрель кунидаги тегишли қарори талабларидан келиб чиқиб, муддатли ва сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтган, Бухоро шаҳар бўйича ИИО ФМБда профилактика инспекторининг ёрдамчиси лавозимида хизмат қилиб келган 3 нафар ўрта-махсус маълумотга эга эркин ёлланган ходимлар ва 3 нафар ИИВ Бухоро академик лицейини тамомлаган ўқувчиларнинг ишга қабул қилинганлиги соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижаси десак муболаға бўлмайди.