14 Июл 2021 йил 585

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида амалга оширилган ишларнинг 6 ойлик натижалари сарҳисоб қилинди.

Жорий йилнинг 14 июль куни Ички ишлар бошқармасида карантин қоидаларига тўла риоя қилинган ҳолда видеоселектор тартибида ўтказилган йиғилишда бошлиқнинг барча ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, туман ва шаҳар ички ишлар органлари бошлиқлари ҳамда барча шахсий таркиб иштирок этди.

Йиғилишни, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев очиб берди ва кун тартиби бўйича қуйидаги масалалар, жумладан:

- 2021 йилнинг 6 ойи давомида вилоятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, содир бўлган жиноятларни иссиқ изида фош этиш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлиги ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, шунингдек, маҳалла жиноятчилиги ҳамда келгусидаги вазифалар;

- Бухоро вилояти ҳокимининг фармойиши асосида 2021 йилнинг 15 июль кунидан 15 август кунига қадар вилоятда “Ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш, соғлом муҳитни тарғиб қилиш, жиноятчилик профилактикаси билан шуғулланиш” ойлиги эълон қилинганлиги муносабати билан амалга ошириладиган чора-тадбирлар;

- коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи, бугунги кундаги энг долзарб вазифалар бирма бир муҳокама қилинди.

Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилишда, 2021 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда ўтказилган профилактик тадбирларнинг самарадорлиги хусусида соҳавий хизмат раҳбарлари, туман (шаҳар) ИИБ бошлиқлари ва бошқа масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Муҳокама натижаларига кўра хизмат вазифаларини бажаришда камчиликларга йўл қўйган бир қатор масъул раҳбар ва ходимларга нисбатан қаттиқ интизомий таъсир чораларини қўллаш, шунингдек, хизматдошларига шахсий намуна кўрсатиб юқори кўрсатгичларга эришган, маъмурий ҳудудида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик тадбирларда самарали меҳнат қилган, содир этилган жиноятларни аниқлаш ва иссиқ изида фош этиш борасида юқори натижаларга эришган ходимларни рағбатлантириш юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Шундан сўнг масъуллар томонидан 2021 йилнинг 3 чораги ва кейинги ярим йиллигида вилоятда жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, бунда куч воситаларни тўғри тақсимлаш, моддий-техника таъминотни яхшилаш борасида киритилган таклифлар муҳокама қилиниб, йўл қўйилган камчиликлардан хулоса чиқариб, берилган вазифа ва топшириқларни виждонан бажариш, фуқаролар хавфсизлиги ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича топшириқлар берилди.

Бунда, ҳар бир раҳбар ва ходим хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилиши, хизмат вазифасига виждонан ёндашиши, асосийси, ватанга ва халқига садоқат билан хизмат қилиш энг олий бурч эканлиги таъкидлаб ўтилди.

3-чорак ва ярим йилликда Бухоро вилояти ички ишлар органлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий тадбирлар режаси ва йўл хариталарини аниқ таҳлилларга асосланган ҳолда синчковлик билан кўриб чиқиш, ҳар бир йўналиш бўйича устувор вазифаларни белгилаб олган ҳолда ижрога қаратиш лозимлиги уқтириб ўтилди.

Text to speech