Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида раҳбар кадрлар заҳирасига киритилган ходимлар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 август кунидаги ПҚ-3919-сон “Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 25 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органларида раҳбар кадрлар заҳирасини шакллантиришнинг самарали тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 259-сонли буйруғи талабларини бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.Икромов томонидан 2021 йил 24 июль кунидаги кенгайтирилган тарзда бўлиб ўтган йиғилишда берган топшриқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан вилоят ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ходимлар орасидан шаҳар-туман ИИО ФМБ ва ИИБ бошлиғи лавозимларига заҳирага олинган ходимлар билан ўқув машғулоти ўтказилиб, бунда асосий эътибор ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш, жисмоний ҳамда жанговар тайёргарлик даражаларини юксалтиришга қаратилди.
Заҳирага олинган ходимларга ўз устиларида тўхтовсиз ишлашлари юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб, бир нечта адабиётлар тўпламлари ва ўқув қўлланмалар берилди.