20 Феврал 2021 йил 564

Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси жазони ижро этиш бўлими ходимларининг касбий маҳорати ва малакасини ошириш бўйича ташкил этилган ўқув машғулотларининг биринчи босқичи якунланди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сонли “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Бухоро вилоят ИИБнинг 2021 йил 3 февралдаги 12-сонли фармойиши асосида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг Бухоро филиали ўқув базасида жорий йилнинг
4 февраль кунидан бошлаб, ички ишлар бошқармаси жазони ижро этиш бўлими ходимларининг касбий маҳорати ва малакасини ошириш мақсадида ўқув курслари ташкил этилган эди.

Ўқув курсларида асосий эътибор, ходимлар томонидан ички ишлар органлари, айниқса, жазони ижро этиш тизими фаолиятини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари ҳамда Ички ишлар вазирлигининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиб боришларига қаратилиб, уларни амалиётда тўғри қўллашлари, миллий қадриятларимиз, ватанпарварлик, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, она Ватанга, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш, хизмат интизомига риоя этиш, замонавий ҳамда касбий билимларни ошириб бориш, маҳкумлар ва уларнинг оила аъзолари билан хушмуомалада бўлиш ҳамда қонунбузарликка қўл қўймасликлари борасида машғулотлар ўтказилди.

Шунингдек, бугунги кунда юртимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши, шунингдек, жазони ўташ шартлари тўғрисида тушунчалар берилди.

Ўқув курси давомида тингловчиларнинг жанговар шайлигини ошириш, махсус воситалар ва ўқ-отар қуролдан фойдаланиш, жанговар қурол ва гранаталар, махсус воситаларнинг тактик-техник хусусиятлари, табель қуролидан фойдаланишнинг тартиб-қоидалари, ўқ отишда хавфсизлик қоидалари ва чоралари, шахсий ҳимоя, қўл жанги усуллари ҳамда чуқурлаштирилган саф тайёргарлиги бўйича ўтказилган амалий-тактик машғулотлар ва “электрошокер” мосламаларининг ишлатилиши ва хусусиятлари бўйича тўлиқ маълумотлар берилди.

Назарий ва амалий тарзда ўтказилган ўқув курсларига вилоят ИИБ Жазони ижро этиш тизими мутахассислари, вилоят ИИБ Кадрлар, Тергов, Жиноят қидирув, Террориза ва экстремизмга қарши курашиш, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари ҳамда Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди, ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Бухоро вилояти бўйича махсус отрядининг малакали ходимлари ҳамда ИИВ Бухоро академик лицейи ўқитувчилари жалб этилди.  

2021 йил 19 февраль куни ўқув курсларининг 1-босқичи якунланди ва тингловчиларнинг ўзлаштириш даражаси вилоят ИИБ бошлиғининг фармойиши асосида тузилган имтиҳон комиссияси томонидан ўтказилган синовларда тегишли тартибда баҳоланиб, рейтинг жадвали тузилди.

Шунингдек, ўқув курси якунида ўқув машғулотларини намунали тарзда якунлаган жами 28 нафар иштирокчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилди.

Text to speech