Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида “14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ва “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 29 йиллиги” байрам тантаналари ўтказилди.
“14 январь - Ватан ҳимоячилари куни ва “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан бугун Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида «Ким юртига содиқ бўлса мендирман ўша» шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ички ишлар вазирининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан тақдирланган 4 нафар ходимларга навбатдаги махсус унвонлар, шунингдек, 1 нафар ходимга «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони, 6 нафар ходимларга I,II,III-даражали «ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун» кўкрак нишонлари, 1 нафар ходимга ички ишлар вазирининг «Фахрий ёрлиғи», 2 нафар ходимларга «эсдалик қўл соати» ва 1 нафар ходимга пул мукофоти тантанали равишда топширилди.
Шунингдек байрам муносабати билан, бошқарма бошлиғининг буйруғи билан 294 нафар ходимларга пул мукофоти берилиб, 18 нафар ходимларнинг ҳаракатдаги интизомий жазолари рағбатлантириш тариқасида муддатидан илгари олиб ташланди.