26 Ноябр 2020 йил 714

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида 25 ноябрь “Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни” муносабати билан тадбир ўтказилди

Бугун жамиятда аёллар мавқеини юксалтириш, гендер тенгликни таъминлаш борасида мамлакатимизда устивор вазифалар белгиланиб, кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

1999 йил 17 декабрь кунидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош ассанблеяси резолюциясига кўра 25 ноябрь “Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни” деб эълон қилиниб, ҳозирда республикамизнинг барча ҳудудларида 25 ноябрдан 10 декабрь “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” га қадар кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилиши белгиланган.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 26 ноябрь куни Ички ишлар бошқармасида бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган барча шаҳодатланган аёл ходималар иштирокида “Зўравонликка қарши кураш кунлиги” мобайнида “Биз зўравонликка қаршимиз” шиори остида тадбир ўтказилди.

Вилоят Ички ишлар органларида хизмат қилаётган барча шаҳодатланган аёл ходималар иштирокида ўтказилган тадбирда, жорий йилнинг 10 ойи давомида вилоят миқёсида хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар танқидий муҳокама килиниб, ҳар бир жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилинди ва хотин-қизлар масалалари бўйича масъул ходималарининг туман-шаҳарлар кесимидаги ҳисоботлари тингланди.

Шундан сўнг тизимда фаолият олиб бораётган аёлларнинг муаммолари, жойларда уларга яратиб берилган хизмат шароитлари ва камчиликлар юзасидан йиғилиш иштирокчиларининг фикр мулоҳазалари, таклиф ҳамда тавсиялари тингланиб, мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Бунда асосий эътибор Ички ишлар органлари фаолиятида гендер тенгликни таъминлаш борасида қабул қилинган номатив ҳуқуқий ҳужжатларнинг сўзсиз бажарилиши ва уларга зарурий меҳнат шароитларини яратиш масаласи илгари сурилди.

Йиғилиш қарорига мувофиқ бошқарма бошлиғи Шухрат Алиевнинг ташаббуси билан Ички ишлар органларининг барча хизмат соҳаларида фаолият олиб бораётган шаҳодатланган аёл ходималар Бухоро шаҳридаги маҳаллаларга бириктирилиб, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш, профилактик ҳисобда турган, қайта жиноят содир қилишга мойил аёл ва қизлар билан ишлаш, аҳоли ўртасида эрта турмуш, эрта туғруқ, ўз жонига қасд ва суиқасд масалаларида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш, “Аёллар дафтари”га киритилган узоқ муддатга кетган оилаларнинг фарзандлари билан ишлаш, ишсиз ва узоқ муддатдан қайтиб келган хотин-қизларни касбга ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш, жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг оилалари ва фарзандлари билан ишлаш, шунингдек, моддий жиҳатдан қийналган, ажрашиш ёқасига келиб қолган, муаммоли оилалар билан профилактик тадбирларни олиб бориш орқали бундай тоифа оилалардаги аёл ва қизларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш, ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида манзилли топшириқ ва вазифалар бериб, мазкур йўналишда алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб ижрога қаратилди.

Text to speech