Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида 3-сектор раҳбарлари ҳамда масъулларининг малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган “sektor.argos.uz” платформаси юзасидан ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Бугун, вилоят Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентилиги Бухоро вилояти филиали томнидан 3-сектор раҳбарлари ва масъуллари иштирокида Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 23 август куни Бухоро вилоятига қилган ташрифи давомида секторлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича берган вазифаларининг ижросини таъминлаш мақсадида, вилоятимиз ҳудудларидаги туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизими, шунингдек, ушбу тизим бўйича сектор раҳбарлари ҳамда масъулларининг малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган sektor.argos.uz платформаси юзасидан ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Ушбу семинар давомида https://saxovat.argos.uz/ ҳамда https://sektor.argos.uz платформаларининг ишлаш жараёни ҳамда улардан фойдланиш, сектор раҳбарлари томонидан https://sektor.argos.uz тизимидаги малака ошириш курслари тўғрисида батасил тушунчалар берилди.
Учрашув давомида сектор раҳбарлари ҳамда масъуллари томонидан 2020 йил мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда йиллик рейтинг натижалари муҳокама этилиб, натижалар бўйича қолоқликка йўл қўйган секторлар бўйича тегишли “Йўл харита”ларини тузиш ҳамда доимий назоратга олиш вазифалари белгиланди.