6 Март 2021 йил 626

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида "8 март - Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан ўтказилган тантанали йиғилишда тизимда фаолият олиб бораётган бир қатор хотин-қизлар тақдирланди.

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасида тантанали тадбир уюштирилди. Вилоят ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби, соҳавий хизматлар вакиллари, хусусан тизимда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар иштирокида бўлиб ўтган тадбир аввалида сўзга чиққан вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти жамоат хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлашни ўз бурчи, деб билиб ички ишлар органлари сафида фидокорона хизмат қилаётган барча хотин-қизлар ва фахрий аёлларни қутлуғ сана билан муборакбод этди.

Тадбирда сўз олганлар жамиятимиз тараққиётида аёлларнинг тутган ўрни, мамлакатимизда гендер тенглигини таъминлаш, тизимда хотин-қизларнинг интеллектуал ва жисмоний тайёргарлигини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоялаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтдилар.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг тизим хотин қизларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилиб, Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруғи асосида вилоят ички ишлар органларида самарали хизмат қилаётган аёлларга берилган “Ички ишлар органларидаги бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқ, эсдалик қўл соати ва пул мукофотлари топширилди.

Яна бир гуруҳ хотин-қизлар вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан моддий рағбатлантирилди.

Шу билан биргаликда яқинда бўлиб ўтган Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Бирлашган касаба уюшмаси қўмитасига аъзо ташкилот ва идоралар хотин-қизларидан иборат жамоалар ўртасида ўтказилган спартакиада мусобақаларида биринчи ўринни эгаллаган Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси жамоаси аъзолари ҳам қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Text to speech