29 Март 2021 йил 489

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида ҳафта давомида амалга оширилган ишлар натижаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Жорий йилнинг 29 март куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар бўлим ва бўлинма бошлиқлари ва 3-сектор котиблари, барча профилактика (катта) инспекторлари ҳамда бошқа масъул ходимлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Видеоселектор йиғилишида ўтган ҳафта давомида вилоят Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида, ижрочилик интизоми, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.

Жумладан қуйидаги масалалар:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси баёни бандларининг ижроси;

- жорий йилнинг 15-17 март кунлари Ички ишлар вазири раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олишнинг “Маҳаллабай” тизими ва “Ҳудуд методикаси”ни яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказган текширув давомида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилганлиги;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 6196-сонли Фармони ижроси юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ҳамда топшириқлари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги ва бошқа юқори турувчи идоралар томонидан юборилаётган ҳужжатлар, ИИВ Ҳайъати қарорлари, буйруқ, Фармойиш ва кўрсатмалари, шунингдек, вилоят ИИБнинг кўрсатма ва топшириқлари бажарилиши борасидаги ижрочилик интизомининг аҳволи;

- 2020 йилнинг 12 ойи ҳамда жорий йилнинг 3 ойи давомида профилактика (катта) инспекторлари ваколати доирасида расмийлаштирилган маъмурий баённомалар юзасидан жарималарнинг ундирилиши ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир материалларни судларда “онлайн” муҳокама этилишини таъминлаш мақсадида, таянч пунктлари билан судлар ўртасидаги онлайн алоқани ўрнатиш борасида олиб борилаётган ишлар аҳволи;

- ўтган йил ҳамда жорий йилнинг икки ойи мобайнида содир этилиб, муҳокама этилмасдан қолган жиноятларнинг сектор раҳбарлари ҳамда таалуқли соҳалар раҳбарлари иштирокида жиноят содир этган шахс яшаш ва иш жойида маҳаллабай ҳамда соҳабай муҳокама этилишининг аҳволи;

- ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларда амалга оширилаётган ишлар (“Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтари бўйича кўрсаткичлар) аҳволи;

- “Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизими ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар режаси”да кўрсатилган вазифалар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи;

- профилактика инспекторларининг кундалик иш фаолияти юзасидан ўтказилган ошкора ва хуфёна текширувлар натижалари муҳокама қилинди

Ҳар бир масала юзасидан бажарилган ишлар, йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, танқий таҳлил қилинди. Йиғилиш якунида бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан барча соҳавий хизматлар, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбар ва масъул ходимлари қаттиқ огоҳлантирилиб, ижрочилик интизомига қатъий риоя қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этиш, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатиб, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна кўрсатган ҳолда хизмат фаолиятини ташкил этишлари юзасидан қатъий кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Text to speech