Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида ҳафтанома йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 5 апрель куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар бўлим ва бўлинма бошлиқлари ва 3-сектор котиблари ҳамда бошқа масъул ходимлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Видеоселектор йиғилишида қуйидаги масалалар:
- вилоят ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизматлари, шаҳар ва туман ички ишлар органлари, бўлим ҳамда бўлинмаларида ижрочилик интизоми, яъни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ҳамда топшириқлари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги ва бошқа юқори турувчи идоралар томонидан юборилаётган ҳужжатлар, ИИВ Ҳайъати қарорлари, буйруқ, Фармойиш ва кўрсатмалари, шунингдек, вилоят ИИБнинг кўрсатма ва топшириқлари бажарилиши борасида ҳафта давомида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар;
- ҳудудларда ижтимоий–сиёсий вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва йўл қўйилиб келинаётган тизимли камчиликлар;
- ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича жорий йилнинг биринчи чораги давомида вилоят 3 секторига қарашли туманлар ҳамда, шаҳар ва туманларнинг 3-секторларида амалга оширилган ишлар натижалари (“Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтари бўйича кўрсаткичлар);
- “Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизими ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар режаси”да белгилаб берилган вазифалар муҳокама қилинди;
Танқидий тарзда ўтган видеоселектор йиғилишида ҳар бир масала юзасидан маърузачиларнинг ҳисоботлари тингланиб, бажарилган ишлар, йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан сусткашликка йўл қўйган барча соҳавий хизматлар, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбар ва масъул ходимларини қаттиқ огоҳлантирилиб, ижрочилик интизомига қатъий риоя қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этиш, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатиб, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна кўрсатган ҳолда хизмат фаолиятини ташкил этишлари юзасидан қатъий кўрсатма ва топшириқлар берилди.