15 Июн 2021 йил 457

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида ғалла ҳосилини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган тезкор профилактик тадбирларни кучайтиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Бугун, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, кураторлик йўналиши бўйича шаҳар-туманларга бириктирилган соҳавий хизмат раҳбарлари, жиноят қидирув бошқармаси ходимлари, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг биринчи ва ҳукуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда бошқа масъул ходимлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бунда, ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш ва давлатга дон топшириш режасини бажариш борасидаги ўрим-йиғим тадбирларини ташкиллаштириш, ғалла ҳосилини талон-торож қилиш билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш борасидаги тезкор профилактик тадбирларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Танқидий руҳда ўтган муҳокама йиғилишида, Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан вилоятнинг Пешку ҳамда Бухоро туманларида ғалла ҳосилини талон-торож қилиш билан боғлиқ аниқланган ҳолатлар бирма-бир таҳлил қилиниб, ҳосилни йиғиштириб олиш борасидаги терим отрядлари фаолиятини тўғри йўлга қўймаган, фермер хўжаликлари раҳбарлари, терим комбайнларига бириктирилган масъуллар билан профилактик огоҳлантирув тадбирларини ташкил этишда сусткашликка йўл қўйган бир қатор масъул ходимларга нисбатан қаттиқ интизомий таъсир чоралари қўллаш бўйича қарор қабул қилинди.

Видеоселектор йиғилишининг якунида шаҳар ва туманларда ғалла ўрим отрядлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш, ҳосилни талон-торож қилиш билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш борасидаги тезкор профилактик тадбирлар белгилаб олиниб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Text to speech