Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида барча бўғин раҳбарлари ва шахсий таркиб иштирокида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди
«Наврўз» умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини сақлаш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 март кунидаги 96-Ф-сонли қарори билан 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида барча бўғин раҳбарлари ва шахсий таркиб иштирокида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича ҳашар ўтказилди.
Умумхалқ хайрия ҳашари ҳудудий ички ишлар органлари ва уларга туташ бўлган ҳудудлар, шунингдек вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманлари ҳамда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги 3-секторларга қарашли маҳаллаларда ҳам амалга оширилмоқда.