18 Октябр 2022 йил 5637

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида мавжуд бўш бўлган сафдорлик ҳамда профилактика инспектори лавозимларига танлов эълон қилинади

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида қуйидаги мавжуд бўш бўлган лавозимларга танлов эълон қилинади, булар:

1) вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматида бўш бўлган профилактика инспектори лавозимларига биринчи навбатда тарих, миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари ҳамда юриспруденция йўналишлари бўйича олий маълумотга эга, Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, бўйи 165 смдан кам бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.

2) Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида мавжуд бўш бўлган сафдорлик лавозимларига Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, «B,С» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, бўйи 175 смдан паст бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган, олий маълумотли Тошкент давлат транспорт институтини ҳамда бошқа олий таълим муассасаларининг “Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси, автомобиль йўллари ва аэродромлар йўналишларини” тамомлаган ёки ҳозирда сиртқи таълим шакли бўйича бошқа мутахассислик йўналиши бўйича таҳсил олаётган бўлсада, аммо ўрта-махсус маълумоти бўйича “Ер усти транспорт тизимлари, транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш техниги, автомобилда йўловчи ва юк ташиш техниги, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш мутахассислиги бўйича” тамомлаган эркак номзодлар ҳамда қоида тариқасида профилактика инспекторининг ёрдамчилари иштирок этишлари мумкин.

Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади.

- биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси,

- 3 х 4 ўлчамдаги 2 та рангли фотосурат,

- ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси,

- диплом ва иловаси ҳамда сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётганлиги тўғрисидаги олий таълим муассасасининг маълумотномаси,

- доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида 086-маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда);

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар жорий йилнинг 21 октябридан 5 ноябрь кунига қадар Бухоро вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.

2022 йилнинг 21 октябрь кунидан олдин ёки 5 ноябрь кунидан кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

Манзил: Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси 10-уй,

Мўлжал: Бухоро АРК қўрғони мажмуаси

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (65) 220-41-12

БУХОРО ИИБ – расмий сайти, телеграм, инстаграм, Facebook ва YouTube каналларидан ахборот олиб боришингиз мумкин

Text to speech