Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Жорий йилнинг 14 октябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, ҳар ҳафтанинг чоршанба куни ўтказилиши режалаштирилган шахсий қабул кунида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.
Қабул давомида жами 18 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, шундан 6 таси кадрлар билан ишлаш соҳасига (5 та ички ишлар органлари хизматига ишга кириш, 1 таси ходимнинг ҳатти ҳаракатидан норози бўлиб), 6 таси дастлабки тергов, 3 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, 2 таси тезкор хизматлар фаолияти билан боғлиқ ва 1 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тааллуқли бўлди.
Мурожаатларнинг барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олинди ва тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига мурожаатларни кўриб чиқиб қонуний қарор қабул қилиш учун кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.