Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида видеоселектор йиғилиши ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ички ишлар вазирлиги кенгайтирилган Ҳайъат мажлисида ва Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, жумладан, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимларни тарбиялаш, ўқитиш, касбий ва жанговар шайлигини ошириш, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурч” деган ғояни ходимлар онггига сингдириш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида, жорий йилнинг 23 апрель куни вилоят Ички ишлар бошқармаси катта мажлислар залида, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари ва хизматдан ташқари шахсий таркиб, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар бўлим ва бўлинма бошлиқлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органларининг хизматдан ташқари шахсий таркиби иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишни бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев олиб бориб, қуйидаги масалалар,
- жорий йилнинг 1 чораги давомида шахсий таркиб томонидан йўл қўйилган хизмат интизоми ва қонун бузилиш ҳолатлари, ҳудудий ички ишлар органлари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимларни тарбиялаш, ўқитиш, касбий ва жанговар шайлигини ошириш борасида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб олиш;
- вилоятда 2021 йилнинг 3 ойи якуни бўйича жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, жиноят ва ҳодисаларга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш тартибининг (Шакл-1 ва Шакл-2) аҳволи муҳокама қилинди.
Видеоселектор йиғилиши танқидий руҳда ўтказилиб, ҳар бир масала юзасидан маърузачиларнинг таҳлилий маълумотлари, шунингдек, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари раҳбарлигида ҳудудий ички ишлар органларида биринчи чорак якунига бағишлаб ўтказилган тезкор йиғилишлар қарорларига мувофиқ, айрим иш кўрсатгичлари паст, бугунги кун талабига жавоб бера олмаётган, ўзининг устида ишлаб ҳамкасблари ва қўл остидагиларга ўрнак бўла олмаётган, хизмат интизомини бузган бир қатор ходим ва масъул раҳбарларга нисбатан кескин интизомий таъсир чоралари қўлланилди.
Жумладан, идоравий назоратни сусайтириб юборган вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари ва соҳавий хизмат раҳбарлари кескин танқид қилинган бўлса, Бухоро шаҳар, Қоракўл, Ромитан ва Олот туманлари айрим ходим ҳамда масъул раҳбарларига нисбатан кескин интизомий таъсир чоралари қўлланилди.
Йиғилиш якунида бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев, барча соҳавий хизматлар, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбар ва масъул ходимларини қаттиқ огоҳлантириб, ижрочилик интизомига қатъий риоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этиш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.
Бунда, энг аввало, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимларни тарбиялаш, ўқитиш, касбий ва жанговар шайлигини ошириш, “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурч” деган ғояни ходимлар онггига сингдириш, ҳар бир ходимнинг кундалик иш фаолияти устидан идоравий назоратни кучайтириш орқали иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир раҳбар зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатиб, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна бўлган ҳолда хизматни ташкил этишлари зарурлиги таъкидланди.