Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида, бошқарма бошлиғи Шухрат Алиев томонидан соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда шаҳар ва туман ички ишлар органлари ҳамда соҳавий хизматларнинг барча ходимлари иштирокида, вилоят ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми бузилишини олдини олиш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йиғилишда ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, ходимлар билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш, улар томонидан таъмагирлик ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўймаслик энг асосий мезон эканлиги ва ушбу мезонга қараб ҳар бир тоифадаги раҳбарлар фаолиятига баҳо берилиши таъкидланди.
Йиғилиш давомида шахсий таркиб томонидан 2020 йилнинг шу даврига қадар хизмат интизоми ва қонун бузилиш ҳолатлари билан боғлиқ республика ва вилоятимизда содир бўлган нохуш ҳолатлар ўқиб эшиттирилиб, таҳлиллар асосида, ўз хизмат вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашган, хизмат интизомини бузиб келаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатлари танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек, келгусида шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар белгилаб олиниб, барча тоифадаги юқори ва ўрта бўғин раҳбарлари ҳамда хизмат интизомини бузишга мойил ходимларнинг ҳар бири қаттиқ огоҳлантирилди.