5 Май 2021 йил 512

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида фирибгарлик, ўғирлик ҳамда тан жароҳати билан боғлиқ жиноятлар муҳокама қилинди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, мустақил бошқарма, бўлим ва соҳавий хизматлар раҳбарлари, шаҳар-туман ИИБ (ИИОФМБ) бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, ички ишлар бўлим (ГОМ) ҳамда бўлинма (ПОМ) бошлиқлари ҳамда профилатика инспекторлари иштирок этган видеоселектор йиғилишини бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев олиб борди.

Йиғилишда, вилоятда жорий йилнинг 4 ойи давомида содир этилган жиноятларнинг энг катта салмоғини ташкил қилган, ички ишлар органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирларнинг етарли даражада ташкил этилмаганлиги оқибатида содир этилишига йўл қўйилган, олди олиниши мумкин бўлган жиноятлар, яъни фирибгарлик, ўғирлик ҳамда тан жароҳати билан боғлиқ жиноятлар шаҳар ва туманлар, секторлар ҳамда маҳаллалар кесимида бирма бир таҳлил қилиниб, чуқур муҳокама қилди.

Муҳокама жараёнида ҳар бир масъул раҳбар, шаҳар ва туман Ички ишлар органи бошлиғи, ўрта бўғин раҳбарлари ҳамда профилактика инспекторларининг таҳлилий ҳисоботлари ва келгусида айнан ушбу турдаги жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширадиган манзилли тадбирлари юзасидан фикр ҳамда таклифлари эшитилди.

Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган йиғилишда айнан ушбу 3 турдаги жиноятлар содир этилиши бўйича вилоятда энг юқори кўрсатгичга эга бўлган шаҳар ва туманлар ички ишлар органлари бошлиқлари, тааллуқли соҳавий хизмат раҳбарлари, шунингдек жиноятлар сони ошган маҳаллалар ҳуқуқ-тартибот масканлари профилактика инспекторлари қаттиқ танқид остига олиниб, келгусида ушбу турдаги жиноятларни олдини олиш борасидаги профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш ҳамда ижобий натижаларга эришиш борасида сезиларли ўзгариш қилмаган масъулларга нисбатан кескин интизомий таъсир чоралари қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Йиғилиш давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, шунингдек, жойлардаги раҳбар ҳамда профилактика инспекторларининг таклиф ҳамда мулоҳазалари олиниб, вилоят ҳудудида фирибгарлик, ўғирлик ҳамда тан жароҳати билан боғлиқ жиноятларнинг ҳар бири бўйича алоҳида йўл харитаси ишлаб чиқиш ва манзилли тадбирларни амалга ошириб, кунлик назорат қилган ҳолда мониторинг қилиб бориш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Text to speech