10 Сентябр 2020 йил 1373

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси катта мажлислар залида, вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизмат раҳбарлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар бўлим ва бўлинма бошлиқлари ва масъул ходимлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни бошқарма бошлиғи полковник Ш.Х.Алиев олиб бориб, қуйидаги масалаларни муҳокама қилди.

  • Жорий йилнинг 8 ой 10 кунида вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар;
  • Очилмасдан қолган жиноятларни фош этиш ва қидирувдаги шахсларни ушлаш борасида тадбирларни кучайтириш;
  • Ички ишлар вазири томонидан алоҳида назоратга олинган фош этилмасдан қолаётган жиноятларни фош этиш бўйича ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳудудий ички ишлар идораларининг тажрибали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳлари фаолиятини жадаллаштириб, мазкур жиноятларни фош этиш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириб, ижобий натижаларга эришиш;
  • Ҳуқубузарликлар ва жиноятлар профилактикасини манзилли амалга ошириш;
  • Вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳлар томонидан жиноят ишини рад этиш билан боғлиқ қарорлар қабул қилинган материалларни тафтишдан ўтказиш;
  • Карантин талаблари юмшатилиши муносабати билан вилоятда эпидимиологик вазиятни барқарор сақлаб туриш мақсадида тезкор штаблар фаолиятини қайтадан кўриб чиқиб, бу борадаги ишларни янада кучайтириш;
  • Ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнларини янада жадаллаштириш, ижтимоий объектлар ва аҳолини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш, бу борадаги қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш мақсадида тезкор профилактик тадбирларни амалга ошириш;
  • Пахта йиғим терими тадбирлари бошланганлиги муносабати билан, уни талон-торож қилинишини олдини олиш мақсадида алоҳида тезкор гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш;
  • вилоятнинг 3-секторларида саҳоват ва кўмак тадбирлари доирасида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига етказиб берилаётган моддий ёрдам пул маблағларининг ўз манзилларига етиб боришини алоҳида назоратга олиш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилиш танқидий руҳда ўтказилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари ҳамда бошқа мутасаддиларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ҳар бир топшириқнинг ижроси юзасидан назорат варақаларини юритиш ва бирма-бир ҳисобот қабул қилиниши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Берилган кўрсатма ва топшириқлар ижросини таъминлаш ва бажаришга масъулиятсизлик билан ёндашган мутасаддиларга нисбатан қаттиқ интизомий таъсир чоралари қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Text to speech