20 Март 2021 йил 883

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида жорий йилнинг 17 март куни Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов томонидан ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда берилган топшириқ ва кўрсатмалар ижросини таъминлашга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида берилган топшириқлар ижроси юзасидан жорий йилнинг 17 март куни Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасида Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов иштирокида танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб, бунда, жорий йилнинг 15-17 март кунлари Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар натижаларига кўра ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олишнинг “Маҳаллабай” тизими ва “Ҳудуд методикаси”ни яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар бирма-бир таҳлил қилиниб, вилоят ҳокими Ботир Зарипов ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шаҳар ва туман сектор раҳбарлари, тааллуқли идоралар мутасаддилари, криминоген вазияти оғир маҳаллалар масъуллари иштирокида кенг муҳокама қилинди ҳамда масъулларга қатор кўрсатма ва топшириқлар берилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ички ишлар вазирлиги кенгайтирилган Ҳайъат мажлисида ва Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг 17 март кунидаги йиғилишда берган топшириқ ва кўрсатмалари ижросини таъминлаш, келгусидаги амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида, жорий йилнинг 20 март куни вилоят Ички ишлар бошқармаси катта мажлислар залида, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар бўлим ва бўлинма бошлиқлари ва масъул ходимлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев олиб бориб, қуйидаги масалалар, 

- Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида белгилаб берилган топшириқлар ижроси;

- жорий йилнинг 15-17 март кунлари Ички ишлар вазири раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олишнинг “Маҳаллабай” тизими ва “Ҳудуд методикаси”ни яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказган текширувлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари;

- Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида ижрочилик интизоми, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор ҳамда топшириқлари, Президент администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлиги ва бошқа юқори турувчи идоралар томонидан юборилаётган ҳужжатлар, ИИВ ҳайъати қарорлари, буйруқ, Фармойиш ва кўрсатмалари, шунингдек, вилоят ИИБнинг кўрсатма ва топшириқлари ижроси юзасидан соҳавий хизматлар, шаҳар ва туман ички ишлар органларида йўл қўйиб келинаётган камчиликлар;

- шаҳар-туман 3-секторлари томонидан “Темир дафтар”, “Ёшлар”, “Аёллар” дафтарлари ҳамда “Ёшлар дастури” ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги бажариладиган вазифалар;

- “Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбири давомида жойларда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳамда содир этилаётган ва аниқланган жиноятлар муҳокамаси;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3961-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ҳамда Бош вазирнинг 2021 йил 5 февралдаги 08/1-3704-сонли “Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар” режаси ҳамда Бухоро вилояти ҳокимининг 25.02.2021 йилдаги 1/931-10-сонли чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси;

- фуқаролардан тушаётган мурожаатлар, жиноят ва ҳодисаларга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш тартиби (Шакл-1 ва Шакл-2) аҳволи ва ҳодиса содир бўлган жойларга чиқаётган тергов-тезкор гуруҳларнинг фаолияти;

- шаҳар-туман ИИБларда тунги хизмат фаолиятини ташкил қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда ўтказилган текширувлар давомида аниқланган камчиликлар;

- очилмасдан қолган жиноятларни фош этиш ва қидирувдаги шахсларни ушлаш борасида тадбирларни кучайтириш;

- Криминоген вазияти оғир дея баҳоланган 69 та, қизил тоифага кирган 90 та, сариқ тоифага кирган т200 та маҳаллаларга бириктирилган масъулларнинг иш натижалари, йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар муҳокама қилинди.

Видеоселектор йиғилиши танқидий руҳда ўтказилиб, вилоят Ички ишлар бошқармасининг Жиноят қидирув, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Жамоат тартибини сақлаш, Кадрлар ва Ташкилий бошқармалари, шунингдек, Бухоро ва Когон шаҳарлари, Когон, Шофиркон ва Жондор туманлари ИИБ раҳбар  ва масъул ходимлари қаттиқ огоҳлантирилиб, бир қатор масъулларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилди.

Йиғилиш якунида бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев томонидан барча соҳавий хизматлар, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбар ва масъул ходимлари қаттиқ огоҳлантирилиб, ижрочилик интизомига қатъий риоя қилишлари, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги тезкор, профилактик ва ташкилий тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва самарали ташкил этишлари лозимлиги, зиммаларига юклатилган вазифаларни бажаришда ташаббус кўрсатиб, қўл остидаги ходимларга шахсий намуна бўлган ҳолда хизматни ташкил этишлари таъкидланди.

Text to speech