5 Июл 2021 йил 676

Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг “Стол теннис” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли «Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 24 декабрдаги 339-сонли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда ички ишлар органларида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 5 июль куни тасдиқланган тақвимий режа асосида спортнинг “Стол теннис” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Бухоро шаҳар 2-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг “стол теннис” залида бўлиб ўтган ушбу мусобақада 16 та жамоаларнинг иштирокчилари юқори даражадаги фаоллик кўрсатишди.

Мусобақанинг якуний натижасига кўра умумжамоа ҳисобида Шофиркон тумани ИИБ жамоаси биринчи, Ғиждувон туман ИИО ФМБ жамоаси иккинчи ва Вобкент тумани ИИБ жамоаси 3-ўринларни қўлга киритдилар.

Яккалик баҳсларда Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ходими катта лейтенант Некбоев Нурмуҳаммад биринчи, Когон шаҳар ИИБ ходими лейтенант Бузруков Бекзод иккинчи ва Вобкент тумани ИИБ ходими катта лейтенант Жабборов Жаҳонгир 3-ўринни эгалладилар.

Мусобақанинг алоҳида номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Бунда, “Ғалабага интилганлиги учун” Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ходими капитан Салахов Рустам, “Энг чиройли техника учун”- вилоят ИИБ ходими катта лейтенант Увайзов Ойбеклар ғолиб деб топилдилар.

Чемпионат якунида ғолиб жамоа ва иштирокчиларига вилоят Ички ишлар бошқармасининг қимматбаҳо совға ҳамда фахрий ёрлиқлари топширилди.

Бу каби тадирлар, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари шахсий таркиби билан тасдиқланган тақвимий жадвал асосида доимий равишда ўтказиб келинмоқда.

Text to speech