26 Май 2021 йил 472

Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларидан иборат таркиб топган жамоалар ўртасида “Отам, онам ва мен спортчилар-оиласи” мусобақаси ўтказилди.

Бугунги кунда юртимиздаги барча корхона-ташкилотлар ва хуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ўртасида турли спорт мусобақалари ташкиллаштирилиб, аҳоли саломатлигини таъминлаш, оммавий спортни ривожлантириш ва аҳолининг спортга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Перезидентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли «Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 24 декабрдаги 339-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, шунингдек, вилоят ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг жисмоний тайёргарликларини янада ошириш, спортга бўлган қизиқишларини кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳининг ташаббуси ҳамда вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси саъй-ҳаракатлари билан  жорий йилнинг 26 май куни ходимлар ва уларнинг оила аъзоларидан таркиб топган жамоалар ўртасида “Отам, онам ва мен спортчилар оиласи” спорт мусобақалари ўтказилди.

Ушбу эстафета ўйинлари юқори кайфиятда, шиддатли ва қизғин баҳсларга бой бўлиб, 10 дан ортиқ оилавий жамоалар иштирок этган мусобақалар ички ишлар органлари ходимларининг оилаларида спортга бўлган меҳр ва истакни кучайтиришга хизмат қилди десак муболаға бўлмайди.

Мусобақада ўз оила аъзолари билан иштирок этган Ғиждувон туман ИИОФМБ ходими сафдор Қобил Қурбонов оиласи биринчи, Ғиждувон туман ИИОФМБ ходими катта сержант Илхомжон Нўмоновнинг оиласи иккинчи  ва Эрмаматовлар оиласи учинчи ўринни қўлга киритдилар.

Мусобақа якуний натижаларига кўра ғолибликни қўлга киритган жамоалар ва номинация ғолиблари ҳамда ҳакамлар муносиб тақдирландилар.

Text to speech