3 Июн 2021 йил 459

Бухоро вилояти ички ишлар органлари маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг 150 нафар профилактика инспекторлари замонавий компьютер жамланмалари билан таъминландилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Ички ишлар вазирлиги Ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимизнинг барча худудларида фаолият олиб бораётган маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, профилактика инспекторларига муносиб хизмат шароитларини яратиб бериш борасида қатор манзилли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шунга кўра, жорий йилнинг 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи полковник Бахтиёр Бердиалиев ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиевлар биргаликда, вилоят ички ишлар органларининг 150 нафар маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари профилактика инспекторларига Ички ишлар вазирлиги томонидан ажратилган замонавий компьютер жамланмаларини топширдилар.

Шу билан бугунги кун ҳолатида Бухоро вилоятининг Когон шаҳар, Бухоро, Ғиждувон, Когон, Қоракўл, Олот ва Қоровулбозор туманларидаги барча маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари замонавий компьютер жамланмалари билан тўла таъминланди.

Тантанали маросимда иштирок этган раҳбарлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрель кунидаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5050-сонли Қарори мазмун моҳиятини ходимлар эътиборига яна бир бор етказиб, 2021 йилнинг 1 сентябрь кунига қадар профилактика инспекторлари ваколатига кирувчи маъмурий иш ҳужжатларининг тўлиқ электрон шаклга ўтказилиши ва уларнинг суд мажлисларида “масофавий” қатнашиш амалиёти жорий этилиши кўрсатиб ўтилганлигини инобатга олиб, барча профилактика инспекторлари замонавий компьютер жамланмалари билан таъминланишини таъкидладилар.

Text to speech