14 Апрел 2021 йил 429

Бухоро вилояти Ички ишлар органларида “маънавий кўмакка муҳтож аёл” сифатида рўйхатга олинган хотин-қизлар билан амалга оширилаётган профилактик тадбирлар

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим ҳамда унинг жойлардаги мутасадди ходимлари томонидан тааллуқли идоралар масъуллари билан биргаликда хотин-қизлар билан ишлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Бухоро шаҳар Имом Бухорий маҳалласида яшовчи, оилали, 2 нафар фарзанди бор, 1975 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси МЖтК 241-моддаси билан жавобгарликка тортилган ва ҳозирда Бухоро шаҳар ИИОФМБда “маънавий кўмакка муҳтож аёл” сифатида рўйхатда турувчи В.З. исмли аёл билан профилактик суҳбат ўтказилиб, қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир қилмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди ва муаммолари ўрганилиб, унинг бандилигини таъминлаш орқали “Аёллар дафтари” дан чиқариш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди.

Шунингдек, шаҳарнинг Ҳавзи Лесак кўчасида яшовчи, оилали, 2 нафар фарзанди бор, 1957 йилда туғилган, нафақахўр, Ўзбекистон Республикаси МЖтК 241-моддаси билан жавобгарликка тортилган ва ҳозирда Ички ишлар органларида “маьнавий кўмакка муҳтож аёл” сифатида рўйхатда турувчи Ф.А. билан ҳам профилактик суҳбат ўтказилиб, қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Бухоро Перинатал Маркази бош шифокори М.Раззоқова билан вояга етмаган қизлар ўртасида эрта туғруқ ва унинг салбий оқибатлари, репрадуктив саломатлик тартиби ва тиббиёт ходимлари томонидан содир бўлаётган коррупция ва порахўрлик ҳолатлари юзасидан фикр алмашиниб, келгусида ушбу салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳамкорликдаги қўшма режа ишлаб чиқиш режалаштирилди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Text to speech