Бухоро вилояти ички ишлар органларига янгидан қабул қилинган профилактика инспекторларининг касбий тайёргарлик ўқув машғулотлари якунланди
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2020 йил 22 июлдаги 119-сонли “Ички ишлар органларининг профилактика инспектори лавозимларига тўғридан-тўғри танлов асосида қабул қилинган ходимларни махсус касбий тайёрлаш тўғрисида”ги Фармойиши талабларига кўра жорий йилнинг 10 август кунидан 10 октябрь кунига қадар ИИВ Малака ошириш институти Бухоро филиалида вилоят ички ишлар органларига янгидан қабул қилинган 141 нафар профилактика инспекторлари иштирокида ўқув машғулотлари ташкиллаштирилди.
Ўқув курслари давомида туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосарлари масъуллигида ходимлар билан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда алоҳида жадвал асосида саф тайёргарлиги машғулотлари ташкил қилиб борилди.
Машғулотлар якунида ички ишлар органларининг профилактика инспектори лавозимларига тўғридан-тўғри танлов асосида қабул қилинган профилактика инспекторларининг ўқув курслари давомида олган билим ва кўникмаларини аниқлаш мақсадида имтиҳон комиссияси томонидан белгиланган тартибда синовлар қабул қилинди ва тингловчиларнинг ўзлаштириш даражаси имтиҳон орқали аниқланиб, рейтинг жадвали тузилди.
Ўқув модули якунлари билан ҳар бир ходим томонидан “Offline” ўқув шаклининг афзалликлари, ходимларнинг хизматдан ажралмаган ҳолда ўқув машғулотларига жалб этилганлиги, иш жараёнига халал бермаслиги учун аниқ бир вақт белгиламасдан 1 та мавзуни кун давомида ўзлаштиришларига имкон яратилганлиги, шунингдек, ўз логин ва пароли орқали тизимдаги электрон ресурслардан фойдаланишга рухсат берилганлиги ўқув жараёни учун замонавий интерактив методларнинг ҳар томонлама қулай эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Машғулотлар ёш профилактика инспекторларининг касбий, жанговар ҳамда жисмоний тайёргарликлари, назарий ва амалий кўникмалари ошганлигини кўрсатди.