31 Декабр 2022 йил 470

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг “Янги 2023 йил” байрами муносабати билан ички ишлар органлари ходимларига байрам табриги

Ҳурматли ички ишлар органлари ходимлари, соҳа фахрийлари ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини кириб келаётган “Янги 2023 йил” байрами билан самимий табриклайман.

Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини асрашдек эзгу ва олижаноб ишга бағишлаган, мард ва садоқатли, ҳақиқий ватанпарвар ходимлар шаънига самимий тилакларимни билдираман.

Ҳурматли Президентимиз халқимизга йўллаган мурожаатномасида, бугунги кунда Ўзбекистон жаҳон сиёсати марказларидан бирига айланаётганлиги, халқаро ҳамжамият буни кенг эътироф этаётганлиги алоҳида тилга олинди.

Бутун халқимиз онгига “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” деган эзгу ғоясини чуқур сингдириш, жонажон Ватанимизнинг хавфсизлигини таъминлаш, тинч ва осойишта ҳаётимизни асраш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни “ижтимоий давлат” тамойили асосида қуриш ишларида, Сизларга куч-қувват тилайман.

Бугун юртимизда юз бераётган янгиланишлар, улкан бунёдкорлик ишлари одамларнинг кундалик ҳаётида ўз аксини топиб, энг асосийси, юртдошларимизнинг ҳаётга бўлган дунёқараши ўзгаришига, эртанги кунга бўлган ишончи ортишига хизмат қилмоқда. Якунига етаётган 2022 йил ички ишлар органлари учун ҳам сермаҳсул йил бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Қадрли ҳамкасблар!

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам соғлик,

бахт-саодат, узоқ-умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга қут-барака тилайман.

Юртимизда фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш, қонунийлик ҳамда ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашдек масъулиятли ва шарафли хизматларингизда муваффақиятлар ёр бўлсин. Гўзал ва бетакрор юртимиз тинч-осойишта, олижаноб, бағрикенг халқимиз ҳамиша омон бўлсин!

Янги – 2023 йил барчамизга қутлуғ келсин!

Text to speech