28 Апрел 2021 йил 482

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг шахсий қабулида 15 дан ортиқ турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 28 апрель куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев тасдиқланган график асосида  Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Қабулда 15 нафардан ортиқ фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мазкур мурожаатларнинг 5 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, 4 таси кадрлар билан ишлаш, 3 таси тергов, 1 таси жиноят қидирув, 1 таси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига тааллуқли бўлган бўлса, қолган мурожаатлар ижтимоий масалаларда бўлди.

Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.

Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувга олиниб, соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берган ҳолда ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech