Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиевнинг шахсий қабулида турли масалалардаги 20 га яқин мурожаатлар кўриб чиқилди
Жорий йилнинг 14 апрель куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев тасдиқланган график асосида Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.
Шахсий қабулда жами 19 нафар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.
Мазкур мурожаатларнинг 5 таси тергов, 5 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, 2 таси кадрлар билан ишлаш, 1 таси жиноят қидирув, 1 таси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига тааллуқли бўлган бўлса, қолган мурожаатлар ижтимоий масалаларда бўлди.
Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.
Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди ва ижроси алоҳида назоратга олинди.