Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, тасдиқланган график асосида Ички ишлар бошқармасида карантин қоидаларига тўла риоя қилинган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.
Шахсий қабулда жами 11 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг 3 таси кадрлар билан ишлаш хизмати (ички ишлар органлари хизматига ишга кириш), 3 таси дастлабки тергов, 3 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда 2 таси миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматига тааллуқли бўлди.
Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар олиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.
11 та мурожаатларнинг барчаси қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.