18 Ноябр 2020 йил 424

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги қабулида 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, тасдиқланган график асосида  Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Қабул жараёнида жами 14 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.

Жумладан: мазкур мурожаатларнинг 4 таси кадрлар билан ишлаш хизмати (2 нафар ички ишлар органлари хизматига ишга кириш, 2 нафари ходимларнинг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб), 4 таси дастлабки тергов, 4 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда 2 таси жиноят қидирув хизмати тааллуқли бўлди.

Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.

14 та мурожаатларнинг барчаси қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech