Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” Бухоро давлат университети талаба ёшлари билан ўтказилди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги республикаси идоралараро ишчи гуруҳининг Бухоро вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари тизимида мавжуд муаммоли масалаларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар ижроси юзасидан ўтказилган ўрганиш якуни бўйича муҳокама йиғилишида Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосарларига вилоятдаги олий таълим муассасалари талаба ёшлари билан учрашувлар ўтказиш вазифаси белгилаб берилган эди.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев бошчилигидаги масъул раҳбарларнинг навбатдаги учрашуви бугун 2 ноябрь куни Бухоро давлат университети талаба ёшлари билан ўтказилди.
Ташкил этилган мазкур очиқ мулоқотда мутасаддилар давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиб, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш борасида сўз юритилди. Талаба ёшлар томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар бирма-бир таҳлил қилиниб, келгусида бу каби нохушликларни олдини олишнинг аниқ ва манзилли чора-тадбирлари белгилаб олинди.
Учрашув сўнггида талабаларни қизиқтирган саволларга мутасаддилар томонидан батафсил жавоблар қайтирилди. Уларнинг қизиқиш ва мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Бошқарма бошлиғи томонидан ташаббускор ва фаол талаба ёшлар алоҳида эътироф этилди.
Ушбу олий таълим муассасаси ва Ички ишлар бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандумини ишлаб чиқиб, ижрога қаратиш масаласи келишиб олинди.
Бу каби учрашувлар тасдиқланган график асосида давом эттирилади.