Бухоро вилояти ИИБ да бошқарма бошлиғининг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
Жорий йилнинг 7 апрель куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев, тасдиқланган график асосида Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.
Шахсий қабулда жами 22 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг 9 таси кадрлар билан ишлаш хизматига, 3 таси дастлабки тергов, 8 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, 1 таси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тааллуқли бўлган бўлса, 1 та хизмат фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф берилди.
Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар олиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.
Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.