Бухоро вилояти ИИБ Пробация бўлинмалари томонидан жорий йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва ижтимоий мослаштириш ишларининг самарадорлигини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори асосида Пробация хизмати ташкил этилиб, 2019 йил 1 январдан эътиборан ўз фаолиятини бошлаган эди.
Жорий йилнинг 23 апрель куни Бухоро вилоят ИИБ Пробация бўлимида Бухоро вилояти ички ишлар органлари пробация бўлими шахар-туман ички ишлар органлари пробация бўлинма(гурух)лари томонидан 2021 йилнинг 3 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилиш Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизмати бошлиғи полковник Маҳамадали Абдуллаевич Исмоилов раислигида ўтди.
Шу ўринда, 2021 йилнинг 3 ойи мобайнида Бухоро вилоят Пробация бўлинмалари томонидан амалга оширилган ишларга рақамлар мисолида назар ташлайдиган бўлсак,
-ички ишлар органлари пробация бўлинмалари томонидан 3035 нафар шахс назорат остига олинган бўлиб, шундан
-ахлоқ тузатиш ишларида – 722 нафар,
-шартли ҳукм қилинлар – 35 нафар,
-муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинганлар – 221 нафар,
-озодликни чеклаш – 664 нафар,
-мажбурий жамоат ишлари - 3 нафар ва шартли озод қилинганлар – 1390 нафарни ташкил этади.
Кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида назорат остидаги 750 нафар шахслар ҳисобдан чиқарилди.
Шунингдек, ўзининг қонунларга итоаткорлиги ва меҳнатга бўлган ижобий муносабати билан қатъий тузалиш йўлига кирган 335 нафар назоратдаги шахслар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод этилди.
Асосий эътибор, назоратдаги шахсларни ижтимоий мослаштиришга, уларни ўқишга ва ишга жойлаштиришга ҳамда қайта касбга йўналтиришга қаратилди.
Хусусан, назорат остидаги шахслар томонидан қайта жиноят содир этиш хавфини аниқлаш борасида 3035 нафарини ижтимоий психологик портрети тузилиб, шу асосида тарбиявий-профилактик таъсир чоралари олиб борилмоқда.
Назоратдаги шахсларни ижтимоий мослаштириш бўйича бандликка кўмаклашиш марказлари билан ҳамкорликда 26 маротаба “Ишга марҳамат” тадбирлари ташкил этилиб, улардан 99 нафари ишга жойлаштирилди ва 109 нафарига ишга йўлланмалар берилди.
Шу билан бирга, назоратдагиларни ижтимоий мослаштириш ва ёрдам кўрсатиш масаласида мутасадди идора ва ташкилотларга 304 та тақдимномалар киритилди.
Назорат остидаги шахслар билан 93 маротаба учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб, 1982 та масалалар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
- 1253 нафарига жазони ўташ йўналиши бўйича,
- 220 нафарига ишга жойлаштириш,
- 83 нафарига соғлиғини тиклаш,
- 2 нафарига уй жой билан таъминлаш,
- 4 нафарига ўқишга кириши,
- 101 нафарига моддий ёрдам олиш,
-98 нафарига маиший масалаларда ва 219 нафарига бошқа масалалар бўйича ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатилди.
Юқорида таъкидлаганимиздек, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларни тўғри ҳаётга қайтариш, содир этган жинояти учун чин кўнгилдан пушаймонлик ҳиссини уйғотиш, уларни касбга ўргатиш, ўқитиш ва иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда, назорат остидаги шахсларни 3 та тоифага, яъни, тузалиш йўлига ўтганлар, жиноят содир этишга мойиллар ва жиноят содир этиш хавфи юқори бўлганларга ажратган ҳолда маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда тарбиявий профилактик ишлар олиб борилмоқда.
Бунинг натижасида, ҳисобга олинган назоратдаги 3035 нафар шахсларнинг 84 фоизи, яъни 2563 нафари тузалиш йўлига ўтишига эришилди.
Назорат остидаги шахсларнинг оиласига кириб бориш, турмуш тарзи ва яшаш шароитларини ўрганиш, уларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашлари учун беминнат ёрдам кўрсатилиши натижасида, ушбу тоифа шахсларнинг дунёқарашида ҳуқуқбузарлик ва жиноятга қарши муносабатнинг шаклланаётганлиги, соҳада хизмат олиб бораётган ходимларнинг меҳнати бесамар бўлмаётганлигидан далолат беради.
Йиғилишда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида соҳада амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қуйилган камчиликларни муҳокама қилиниб, келгусида бу каби камчиликларга йўл қўймаслик бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Полковник М.А.Исмоилов йиғилишда ишитрок этаётган вилоят Пробация бўлими ҳамда шаҳар туман ички ишлар органлари пробация бўлинма (гуруҳ) ходимлари билан бирма-бир суҳбатлашиб, ҳар бир ходим хизмат интизоми ва қонунчиликка қаътий амал қилиши, таъмагирлик, порахўрлик каби салбий иллатлардан йироқ туриши, хизмат вазифасини бажариш чоғида пора таклиф этган фуқаролар учраганда, бу ҳақда ўз вақтида раҳбариятни огоҳлантирган ҳолда чора кўриш ва тадбир ўтказишда фаол иштирок этиб, ўзини хизматига, бурчига садоқатини намоён этган ходимлар рағбатлантирилиши тўғрисида таъкидлаб ўтди.