Бухоро вилояти ИИБ раҳбариятининг навбатдаги қабул кунида 13 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, тасдиқланган график асосида Ички ишлар бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.
Қабул жараёнида жами 13 та турли масалалардаги мурожаатлар кўриб чиқилди.
Мазкур мурожаатларнинг 4 таси дастлабки тергов, 3 таси кадрлар билан ишлаш хизмати, 3 таси жиноят қидирув ва 1 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматига тааллуқли бўлди.
Мурожаат қилган фуқаролардан тегишли тартибда аризалар қабул қилиниб, барчаси бўйича қонун ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида батафсил тушунтириш берилди.
13 та мурожаатларнинг барчаси қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олиниб, уларни ҳал этиш бўйича соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.