27 Ноябр 2020 йил 613

Бухоро вилояти ИИБ раҳбариятининг навбатдаги сайёр қабули Шофиркон туманининг Тезгузар маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди

Бухоро вилоят ҳокимлиги ва вилоят Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган режа асосида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти 2020 йил 26 ноябрь куни Шофиркон тумани Тезгузар маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабул давомида жами 21 нафар фуқароларнинг турли масалалар юзасидан қилган мурожаатлари Бухоро вилояти 3-сектор аъзолари, вилоят ҳамда туман мутасадди идоралари, туман сектор раҳбарлари иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.

Қабул давомида 6 та моддий ёрдам, 4 та ишга жойлаштириш, 2 та табиий газ, 2 та маҳалла ҳудудидан ўтувчи ички йўлларни таъмирлаш, 2 та электр энергияси таъминоти, 2 та тоза ичимлик суви билан таъминлаш, 1 та ногиронлик аравачаси олишда ёрдамлашиш,  1 та ер жойи олишда ёрдам бериш ва 1 та суд ҳукми бўйича зарарни ундириш масалаларида мурожаатлар тушди.

Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 9 таси (43%) жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 1 таси (5,5%) бўйича қонунда белгиланган тартибда тушунтириш берилди ҳамда 11 та (52%) мурожаатлар қўшимча ўрганиш учун ижрога қабул қилиниб, алоҳида назоратга олинди.

Сайёр қабул жараёнида ушбу маҳалла аҳолисига янада қулайликлар яратиш мақсадида озиқ-овқат ва меҳнат ярмаркалари ҳам ташкил этилди. Меҳнат ярмаркасида маҳалланинг 7 нафар фуқаросини доимий иш билан таъминлаш масаласи ижобий ҳал этилди.

Оилаларнинг моддий аҳволи, иш билан таъминланганлиги ва бошқа ҳолатлари ўрганилиб, Қонун, Қарор ва Фармонларда белгилаб берилган ўзини-ўзи банд қилиш, қўшимча даромад қилиш усуллари ҳам атрофлича тушунтирилди.

Сайёр қабул якунида моддий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларга 1 млн сўмлик озиқ овқат махсулотлари ва кийим кечаклар, “Некиши” маҳалласида яшовчи фуқарога ногиронлик аравачаси етказиб берилди.  

Шунингдек, маҳалланинг Тезгузар қишлоғи ички йўлларига шағал ётқизилиб таъмирланди ва маҳалланинг табиий газ билан таъминланмаган ҳудудлари аҳолисига қўшимча равишда, графикдан ташқари суюлтирилган газ балонлари ҳамда кўмир тарқатилди.

Қўшимча ўрганиш учун қабул қилиб олинган мурожаатлар юзасидан мурожаат муаллифларига ўрганиш натижалари ҳақида хабар берилиши тушунтирилиб, ҳар бир мурожаат бўйича тааллуқли идоралар мутасаддилари ва сектор раҳбарларига манзилли кўрсатма ва топшириқлар берилиб алоҳида назортга олинди.

Text to speech