Бухоро вилояти ИИБда жорий йилнинг 9 ойи давомида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар натижалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилнинг 5 октябрь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси катта мажлислар залида, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, Ички ишлар бўлим ва бўлинма бошлиқлари ва масъул ходимлар иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишни бошқарма бошлиғи полковник Ш.Х.Алиев олиб бориб, қуйидаги масалалар,
- жорий йилнинг 9 ойида вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар;
- шаҳар-туман ИИБларда тунги хизмат фаолиятини ташкил қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда ўтказилган текширувлар давомида аниқланган камчиликлар;
- очилмасдан қолган жиноятларни фош этиш ва қидирувдаги шахсларни ушлаш борасида тадбирларни кучайтириш.
- Ички ишлар вазири томонидан алоҳида назоратга олинган фош этилмасдан қолаётган жиноятларни фош этиш бўйича ташкил этилган гуруҳлар фаолияти натижалари;
- карантин талаблари ва вилоятда эпидимиологик вазиятни барқарор сақлаб туриш мақсадида тузилган тезкор штаблар фаолияти муҳокама қилинди.
Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Х.Алиев ҳудудларда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан сўз юритиб, Бухоро шаҳар ва Ғиждувон тумани ИИО ФМБларда тан жарохати етказиш, Жондор, Қоракўл, Олот ва Пешкў туман ИИБларида фирибгарлик, ўғирлик, баданга қасддан енгил шикаст етказиш жиноятларининг ошганлигини, Бухоро туманида содир этилган ва ҳозирги кунга қадар фош этилмасдан қолаётган қотиллик жинояти бўйича амалга оширилган тезкор суриштирув ҳаракатлари юзасидан ўзининг танқидий фикрларини билдириб, ушбу шахар-туман ИИБларнинг масъул рахбарларига нисбатан интизомий таъсир чоралар қўллаш бўйича бўйича кўрсатмалар берди.
Йиғилиш кун тартибдаги иккинчи масала юзасидан вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник М.Х.Қодиров сўзга чиқиб, шаҳар-туман ИИБларда тунги хизмат фаолиятини ташкил қилиш борасида амалга оширилган ишларни танқид остига олиб, Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ, ТваТҚКБ томонидан жорий йилнинг сентябрь ойида вилоятнинг Бухоро шаҳар, Жондор, Қоракўл, Олот, Шофиркон, Вобкент, Ғиждувон, Пешкў ва Ромитан туман ҳудудларида фаолият олиб бораётган “Жамоатчилик назорати маскан”ларида тунги навбатчилик тўғри ва тўлиқ ташкил этилмаганлиги, масканларда видеокузатув камералари ўрнатилмаганлиги, иситиш тизими билан таъминланмаганлиги, юритилиши лозим бўлган меъёрий ҳужжатларнинг йўриқнома талабларига мос эмаслиги, ҳудудларда тунги патруллик ташкил қилинмаганлиги, натижада вилоятда ўғирлик жиноятларининг кўп содир этилишига йўл қўйилганлиги танқид остига олиниб, ушбу шаҳар ва туманлар ички ишлар органлари раҳбар ва масъул ходимларига нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилганлигини эълон қилди.
Подполковник М.Х.Қодиров ўз сўзини давом эттириб, жиноят содир қилиб, ҳозирги кунда қидирувда бўлган шахсларнинг яшириниб юрган жойларини аниқлаш ва уларни ушлаш борасида хизмат соҳалари ҳамкорлиги ташкил қилиниши ва барча хизмат соҳаларига қидирувда бўлган алоҳида тасдиқланган жадвал асосида бириктирилиши ва бу борада ҳамкорликдаги манзилли чора-тадбирлар амалга оширилиши, бундан ташқари, жорий йилнинг 9 ойи давомида содир этилиб, фош этилмай қолган жиноят ҳамда Вазир назоратига олинган жиноятларни фош этиш мақсадида ташкил этилган гуруҳларнинг фаолиятини ҳам қониқарсиз баҳолаб, ишларни жадаллаштириш борасида ўзининг таклиф ва тавсияларини билдирди.
Видеоселектор йиғилиши якунида бошқарма бошлиғи Ш.Ҳ.Алиев, вилоятда содир этилган фирибгарлик, ўғрилик, талончилик, босқинчилик, номусга тегиш, безорилик жиноятлари ва одам ўлими билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари, шарт-шароитлари, вақти, жойи, усулларига тўхталиб, айрим ҳудуд ва тармоқларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганлиги, ҳалигача бу тадбирларнинг мазмун-моҳиятини ҳар бир корхона, ташкилот, маҳалла, ҳаттоки хонадонларгача олиб кириб боришга барча куч ва имкониятлар тўлиқ сафарбар қилинмаётганлиги, бунда муқаддам судланганлар, профилактик ҳисобда турганлар, ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинганлар, хотин-қизлар, вояга етмаганлар ва ёшларнинг салмоқли улуши борлигини таҳлилий маълумотлар асосида баён этиб, жиноятларни фош этиш борасидаги тезкор-излов ва суриштирув ишлари, қидирувдаги жиноятчиларни ушлаш, жазонинг муқаррарлигини таъминлаш ҳамда диний-экстремизм ва унинг турли кўринишлари, одам савдоси, гиёҳвандликка қарши курашиш соҳасида, шунингдек, яшаш жойидан узоқ муддатга чиқиб кетган ва қайтиб келган шахслар билан ўтказилаётган сўров-фильтрация тадбирлари жараёнида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларни бирмағбир таъкидлаб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ўзининг топшириқ ва кўрсатмаларини берди.