1 Март 2021 йил 428

Бухоро вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган вилоят раҳбарларининг ҳудудларга (маҳалла фуқаролар йиғини) дастлабки чиқиш графиги асосида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев Шофиркон туманидаги ижтимоий аҳволи оғир маҳаллага кўчиб ўтди

Бухоро вилояти 3-сектори раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев Шофиркон туманининг Дўрмон маҳалласида СЕКТОР МОБИЛЬ ШТАБИ ҳамда вилоят ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда маҳаллада ётиб ишлаш тизимига ўтди.

Вилоят ҳокими бошчилигида раҳбарларнинг ҳудудларга (маҳалла фуқаролар йиғини) дастлабки чиқиш графиги асосида, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шухрат Алиев вилоят ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда вилоят 3-секторига қарашли Шофиркон тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман сектор раҳбарлари, мутасадди идоралар масъуллари, маҳалла раислари билан учрашиб, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида, айниқса ижтимоий аҳволи оғир деб баҳоланган маҳаллаларда  “Маҳаллабай” тизим асосида ишларни ташкил қилиш, “Обод ва хавфсиз маҳалла”, “Маҳалла ислоҳотчи” тамойиллари асосида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, манзилли ишлар юзасидан, туман мутасаддилари ҳамда ушбу маҳаллаларга бириктирилган вилоят ишчи гуруҳи аъзоларининг ҳар бирига алоҳида вазифаларни тақсимлаб берди.

Шундан сўнг полковник Шухрат Алиев, ҳудудларда амалга оширилаётган маҳаллабай иш тизимини кўздан кечириш мақсадида туманнинг Чандир маҳалласига бориб, фуқароларнинг хонадонларини кўздан кечирди.

Жараёнда, “Чандир” маҳалласига хизмат кўрсатувчи профилактика инспекторига ажратилган хизмат уйида бўлган бошқарма бошлиғи, хизмат уйининг аҳволи, ободонлаштирилганлиги, ходим ҳамда унинг оила аъзолари учун яратилган шарт-шароитлар, профилактика инспекторининг иш фаолиятидаги тизимли муаммолар билан ҳам қизиқиб, раҳбарларга аниқланган бир қатор камчиликлар юзасидан ўз эътирозларини билдириб, бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.

Дўрмон маҳалласига қайтиб келиб, вилоят 3-сектор ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида, 3-СЕКТОР МОБИЛЬ ШТАБИДА ушбу маҳалла фуқароларонинг турли масалалардаги мурожаатларини қабул қилди.

Мурожаатларнинг ҳар бирини тегишли тартибда қайд этган ҳолда, мутасаддиларга хонадонма-хонадон юриб, оилалардаги муаммоларни аниқлаш, аниқланган масалалар юзасидан аниқ чоралар кўриш, хонадонлар ва кўчаларни ободонлаштириш, томарқа ерларига баҳорги мавсумий экинларни экиш бўйича тарғибот тадбирларини кучайтириб, мутахассис агрономларни жалб этган ҳолда аҳоли ўртасида томарқа маданиятини юксалтириш, “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига кирган фуқаролар билан индивидуал тартибда ишлаш, бунда “Маҳалла ислоҳотчи” тамойили асосида маҳалла раиси ва профилактика инспекторлари буюртмачи, маҳаллаларга бириктирилган вилоят ишчи гуруҳи аъзолари ва иқтисодий сектор ходимлари бажарувчи сифатида, бу тоифа фуқароларнинг турли идора ва ташкилотлар ўртасида сарсон-саргардон бўлмасликлари учун, маҳалланинг ўзида муаммоларини бартараф этилишини таъминлаш вазифалари юзасидан аниқ кўрсатмалар берди.

Куннинг иккинчи ярмида тумандаги Ш.Рашидов маҳалласига бориб, ушбу маҳаллада ташкил этилган “Обод ва хавфсиз маҳалла” тезкор штаби фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, туман мутасадди раҳбарлари ҳамроҳлигида маҳаллада олиб борилаётган тозалаш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечириб, ўзининг тавсияларини берди.

Туман ҳокими билан биргаликда махсус жиҳозланган контейнерларни тайёрлаб етказиб берувчи тадбиркорлар билан учрашиб, унинг қулайликлари, шарт-шароитлари ва имкониятлари билан яқиндан танишди ва ушбу контейнерларни бозор нархидан арзон ва қулай нархларда етказиб бериш бўйича ўзининг тавсияларини бериб, туманда янги иш ўринларини яратиш мақсадида бу каби контейнерларни олиб келиб маҳаллаларга ўрнатиш ва ишсиз фуқароларни доимий иш билан таъминлаш чораларини кўриш бўйича келишиб олинди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида амалга оиширилиши йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда барча маҳаллаларда тизимли ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Text to speech